Фармонга кўра, 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
2026 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
▫️ 2 январь – жума;
▫️ 28 май – пайшанба;
▫️ 29 май – жума;
▫️ 31 август – душанба;
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
▫️ 3 январь – шанба;
▫️ 30 май – шанба;
▫️ 31 декабрь – пайшанба;
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни қуйидагича кўчирилади:
▫️ 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига.