АҚШ Давлат департаменти 75 мамлакат фуқароларига иммиграцион визалар беришни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.
Чекловлар 21 январдан кучга киради ва номуайян муддатга - ариза берувчиларни текшириш ва танлаб олиш тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш тугагунига қадар амал қилади.
Идоранинг ички меморандумидан маълум бўлишича, консуллик ходимларига АҚШ ижтимоий ёрдам тизимига эҳтимолий юклама билан боғлиқ хавфлар баҳоланаётган бир пайтда амалдаги қонунчилик доирасида виза беришни рад этиш топширилган.
Маълум қилинишича, чоралар давлат нафақасини олиши мумкин бўлган шахслар кириб келишининг олдини олишга қаратилган.
Фуқаролари учун пауза жорий этиладиган мамлакатлар рўйхатига қуйидагилар киритилган:
Афғонистон, Албания, Жазоир, Антигуа ва Барбуда, Арманистон, Озарбайжон, Багама, Бангладеш, Барбадос, Беларус, Белиз, Бутан, Босния ва Герсеговина, Бразилия, Мянма, Камбоджа, Камерун, Кабо-Верде, Колумбия, Кот-дъИвуар, Куба, Конго Демократик Республикаси, Доминика, Миср, Эритрея, Эфиопия, Фижи, Гамбия, Грузия, Гана, Гренада, Гватемала, Гвинея, Гаити, Эрон, Ироқ, Ямайка, Иордания, Қозоғистон, Косово, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Ливан, Либерия, Ливия, Шимолий Македония, Молдова, Мўғулистон, Черногория, Марокаш, Непал, Никарагуа, Нигерия, Покистон, Конго Республикаси, Россия, Руанда, Цент-Китс ва Невис, Цент-Люсия, Цент-Винсент ва Гренадин ороллари, Сенегал, Серра-Леоне, Сомали, Жанубий Судан, Судан, Сурия,
Аризаларни кўриб чиқишда Америка расмийлари ёш, саломатлик ҳолати, инглиз тилини билиш даражаси, молиявий аҳвол ва узоқ муддатли тиббий хизматга бўлган эҳтимолий эҳтиёж каби кенг кўламли омилларни ҳисобга олади. Илгари олинган ижтимоий ёрдам ҳам рад этиш учун асос бўлиши мумкин.