Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Мактабларда “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари ташкил этилади

  • 16.01.2026
  • 133 марта ўқилди

Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан:

▪️ аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича “Китоб – маърифат манбаи” дастури амалга оширилади;

▪️ давлат органларининг китоб ва китобхонлик ҳақидаги рекламалари ижтимоий ахборот (реклама) сифатида тан олинади;

▪️ транспортларида (автобус, метро, самолёт, поездлар) симсиз ёки мобил интернет тармоғи орқали “Mutolaa” платформасидан фойдаланиш имкониятлари яратилади, қулайлик учун QR кодлар ўрнатилади.

Умумтаълим муассасаларида “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари ташкил этилади:

► клуб аъзолари ўртасида китоб таҳлилига бағишланган дебатлар ўтказилади;

► мактабларда клуб аъзоларига йилига камида 20 та китоб ўқитиб борилади;

► ҳар чоракда туман(шаҳар) кесимида энг фаол “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари аъзолари рағбатлантирилади.

Chat