✅ Талабгор Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида (Марказ) ҳар 3 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтиши шарт.
Талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссияси тузилади.
Комиссия аттестациядан ўтиш муддати келган талабгорларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.
✔️ Комиссия томонидан талабгорларнинг анкетаси 10 кун ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхати тасдиқланади.
Аттестация 2 ой ичида ўтказилади.
Аттестация 5 та савол ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.
Аттестация ўтказиш вақтида талабгорнинг суҳбат натижалари 5 баллик тизимда баҳоланади
Бунда камида 4 балл билан баҳоланган талабгор аттестациядан ўтган деб топилади ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.