“Мадад” ННТ ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши аҳолига бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий маърифатни ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди.
Меморандум доирасида:
- аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатилади;
- сайёр қабуллар ва учрашувлар ташкил этилади;
- депутатлар ва ходимлар учун ҳуқуқий ўқувлар ўтказилади;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти юксалтирилади.

Бу ҳамкорлик аҳолига ҳуқуқий ёрдамни янада яқинлаштиришга хизмат қилади.