Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Муборак Рамазон ойи муносиб тарзда ўтказилади

  • 18.02.2026
  • 52 марта ўқилди

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–65-сон, 16.02.2026 й.) қабул қилинди.


2026 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 19 февраль кунига тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ахборот берилди.

Қарорга кўра, “Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи” деган эзгу ғоя асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:

► кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

► маҳаллаларни ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, адолат ва тарбия масканига айлантириш;

► ер, сув, ҳаво ва табиий муҳитни асраш, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва  қабристонларни обод этиш;  

► Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларни исрофгарчиликка йўл қўймасдан, ихчам, мазмунли ва тежамкорлик асосида ўтказиш.

Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар оммавий  ахборот воситаларида кенг ёритилади.

Chat