Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр барча ҳудудларда 15 мартга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига кўра, совуқ ҳаво массаси мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026-йилнинг 15-мартига қадар узайтирилди.
15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.
Иситиш мавсумида табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга (100 метр кубдан 500 куб метрга) оширилган эди.
Хусусан, ноябрь — февраль ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март — октябрь ойларида эса ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” белгиланган.
Шу сабабли, бугун, 1мартдан 31 октябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача “базавий меъёр” амал қилади.