Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси 2026 йилнинг 5 март куни Андижон вилояти Касбий таълим бошқармаси ҳузуридаги Хўжаобод тумани техникумида “Аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш” мавзусида ўтказилди.

  • 06.03.2026
  • 71 марта ўқилди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида 5 март куни “Пайшанба-Ёшлар куни” муносабати билан мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир ўтказилди.


 

Тадбирда 160 дан ортиқ талабар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида” ПФ-33 сонли Фармони мазмун ва моҳияти тушунтирилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили, туман ИИБ ходимлари ва “Мадад” ННТ нинг тумандаги ходими иштирок этишди.

Тадбир якунида мавзу юзасидан иштирокчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш мақсадида танлов ўтказилди. Энг фаол иштирокчилар муносиб тақдирландилар.

Chat