Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Ижтимоий-маънавий муҳит барқарор бўлмаган маҳаллаларда аҳолини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш”мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- Ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорлик, банк-молия соҳасидаги билимларини ошириш ҳамда доимий бандлигини таъминлаш;
- Боқувчиси бўлмаган ва ногирон хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, уй хўжалигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
- Эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий-маънавий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш;
- Уюшмаган ёшларни касб-ҳунар эгаллашга жалб қилиш, уларга ижтимоий-маънавий ва психологик кўмак кўрсатиш;
- Маҳаллалардаги эҳтиёжманд аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларнинг хоҳиш ва истакларини ўрганиш ҳамда истеъдодларни қўллаб-қувватлаш;
- Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тизимли профилактик, бандлик ва бошқа шу каби соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш;
- Низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олишда жамоатчиликнинг ролини юксалтириш;
- Нотинч ва ноқобил фарзандлари бўлган оилалар билан манзилли иш олиб бориш, барқарор маънавий муҳитни яратиш;
- Одам савдосини олдини олиш бўйича профилактик ишлар ва ундан жабр кўрганларга ижтимоий-психологик, иқтисодий ва маънавий кўмак кўрсатиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайти ва t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 100 миллион сўмгача. Ҳужжатлар 2022 йил 30 апрелидан 31 майигача қабул қилинади.
- Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
- Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.
- Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.