Фармонга кўра, Тошкент халқаро молия маркази ҳамда Марказ таркибида Тошкент халқаро тижорат суди ташкил этилади.
✅ Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади:
▫️ молиявий, инвестиция ва банк фаолияти;
▫️ суғурта, рақамли (крипто) активлар;
▫️ қимматли қоғозлар;
▫️ тўлов тизимлари ва хизматлари;
▫️ исломий ва яшил молия;
▫️ молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва транзакцияларни амалга ошириш;
▫️ аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш.
Марказ ҳудудида конституциявий қонун билан ўрнатиладиган махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.
✔️ Марказнинг бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, тижорат, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солувчи Марказ ҳудудида татбиқ этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Марказ ҳудудида Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади.
Тошкент халқаро тижорат суди биринчи инстанция ва апелляция судидан иборат бўлади.