Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган учрашув ташкил этилди

  • 09.04.2026
  • 17 марта ўқилди

«Ҳар бир ёшга ҳуқуқий мадад» акцияси доирасида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида талабалар учун учрашув ўтказилди.


Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари ҳақида кенг ва тушунарли маълумот бериш ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Учрашувда «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ва Мирзо Улуғбек тумани Ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Убайдулла Қаршибаев иштирок этди.

Мутахассис томонидан талаба-ёшларга қуйидаги масалалар бўйича батафсил ва амалий тушунтиришлар берилди:

— бепул ҳуқуқий ёрдам олиш тартиби;

— мурожаат қилиш механизмлари;

— ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолияти;

— кундалик ҳаётда юзага келадиган ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш йўллари.

Шунингдек, учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоб олдилар ва реал ҳаётий вазиятларга оид ҳуқуқий тавсиялар билан танишиш имконига эга бўлдилар.

Мазкур тадбир талаба-ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қила оладиган етук шахс сифатида шаклланишига хизмат қилади.

Chat