Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

  • 24.06.2026
  • 117 марта ўқилди

“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:

♦ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;

♦ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;

♦ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
 
➖ 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;
➖ оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
➖ оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;
 
► Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.

2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.

2026 йил 1 сентябрдан:

▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;

▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.

Chat