Тадбирда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги, ҳуқуқий билимли ва қонунга ҳурмат руҳида тарбияланган ёшлар мамлакат тараққиётининг муҳим таянчи ҳисобланиши таъкидланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади Қорақалпоғистон Республикаси ёшларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий ахборот ҳамда ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, қонунларга ҳурмат ва фуқаролик масъулиятини мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбир доирасида:
✅ ёшлар етакчилари учун «Ҳуқуқий лидерлик» мавзусида семинар-тренинг;
✅ умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун «Менинг ҳуқуқларим ва имкониятларим» мавзусида ҳуқуқий машғулот;
✅ маҳаллаларда «Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда тазйиқ ва зўравонликка қарши ҳуқуқий ҳимоя» мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди.
✅ Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий викторина ва интеллектуал танловлар ташкил этилди.
✅ Туман Давлат хизматлари маркази биносида ёшлар қабули ўтказилиб, иштирокчиларнинг ҳуқуқий муаммолари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ечимлар берилди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда қонунларга ҳурмат ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга хизмат қилади.