Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Хўжайли туманида ёшлар учун ҳуқуқий билимлар сари навбатдаги қадам!

  • 01.07.2026
  • 109 марта ўқилди

Қорақалпоғистон Республикасида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар изчил давом этмоқда. Ана шундай ташаббуслардан бири бу гал Хўжайли туманида ташкил этилди.


 

Адлия вазирлигининг ижтимоий буюртмаси асосида «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида “Ёшлар ва қонун” мавзусида ҳуқуқий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди.

 

 

Тадбир давомида ёшларга қонунчилик асослари, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жамиятда фаол иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди. Шу билан бирга, ҳуқуқий билимли ва масъулиятли ёшлар мамлакат тараққиётининг муҳим омили эканлиги алоҳида таъкидланди.

 

Тадбир дастури мазмунли ва амалий руҳда ташкил этилди:

— ёшлар етакчилари учун “Ҳуқуқий лидерлик” мавзусида семинар-тренинг;

— мактаб ўқувчилари учун ҳуқуқ ва имкониятларга бағишланган интерактив машғулотлар;

— маҳаллаларда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва зўравонликка қарши ҳуқуқий ҳимоя бўйича учрашувлар;

— ҳуқуқий викторина ва интеллектуал танловлар орқали билимларни мустаҳкамлаш;

Шунингдек, туман Давлат хизматлари марказида ёшлар қабули ташкил этилиб, иштирокчиларнинг ҳуқуқий муаммолари юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.

 

 

Мазкур тадбирлар ёшларда қонунларга ҳурмат, фуқаролик масъулияти ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга хизмат қилмоқда. Бундай ташаббуслар келажакда жамиятнинг фаол ва онгли аъзоларини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Chat