Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Аҳоли ва давлат ўртасида шериклик лойиҳаларини амалга ошириш такомиллаштирилади

  • 01.07.2026
  • 90 марта ўқилди

“Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда халқ вакиллари ва жамоатчилик учун қўшимча имкониятларни яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–243-сон, 29.06.2026 й.) қабул қилинди.


Қарорга кўра, 2026 йил 1 августдан ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Бунда:

• ҳар бир депутат томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида (портал) бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳалар танланиб, қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилинади;

• депутат ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига кўра бошқа депутатлар томонидан ташаббусли бюджет жараёнларининг тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиблари аниқланади.

2027 йил 1 январдан шериклик лойиҳаларини қўшимча равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали молиялаштириш имкониятлари яратилади.

Мобиль иловаларда портал билан интеграция таъминланган ҳолда барча шериклик лойиҳаларининг рўйхати ва ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади.

Қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича шериклик лойиҳаларини туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Chat