Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Давлат музейларига бепул кириш ҳуқуқи берилган фуқаролар

  • 01.06.2022
  • 591 марта ўқилди

“Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–261, 27.05.2022 й). қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан:

  • давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади;
  • заруратга кўра, давлат музейлари тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;
  • пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади;
  • давлат музейларига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча ходимларни жалб этишга рухсат берилади.

Давлат ташкилотлари ва муассасалари ўзлари ишлаб чиқараётган янги турдаги муҳим маҳсулотлардан намуналарни давлат музейларига бепул беради.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган “Миллий меросга менинг ҳиссам!” умумхалқ акцияси ташкил этилади.

“Мозийга саёҳат” дастури доирасида, жумладан:

  • “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат музейларига бепул киритилади;
  • “Дафтар”ларга киритилган фуқароларнинг темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларида туриш харажатлари тўлиқ ҳажмда тегишлича “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан қопланади.
Chat