Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тошкентда “Китоб кўчалари” пайдо бўлади

  • 30.07.2026
  • 73 марта ўқилди

Йирик савдо марказларида китоб дўконларини очишнинг мажбурий тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.


Тошкентда тажриба тариқасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш орқали иқтисодиёт ва саноатни ривожлантиришга қаратилган лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда ҳукумат қарорида сўз боради.

Маълумотларга кўра, 2031 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида лойиҳаларни жойлаштириш учун ҳар бир туманда шаҳар ҳокимининг қарори билан махсус иқтисодий ва саноат зоналари учун ер участкалари ажратилади. Шунингдек, Олмазор туманидаги Ёшлар маркази биносида ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида Ёшлар креатив парки ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Тошкент китоб савдоси уюшмасига аъзо бўлган китоб савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларга аҳоли гавжум жойларда, бозорларда, йирик савдо марказларида ва асосий кўчаларда кичик китоб дўконларини очишга, шунингдек, пойтахтда барпо этилаётган 24 соат ишлайдиган истироҳат боғларида “Китоб кафелари”ни ташкил этиш ва “Китоб кўчалари”ни ишга туширишга рухсат берилади. Бундан ташқари, расмийлар майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо марказларида китоб дўконларини очишни мажбурий тартибда жорий этмоқчи.

Chat