Президентнинг 2026 йил 14 августдаги ПҚ-294-сон қарори билан 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти тартибга солинади.
Оператор ким? Муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахслар муддатли тўлов операторлари ҳисобланади.
Қарорнинг 3-банди д кичик бандига кўра, кўчмас мулк оператор кўрсатадиган муддатли тўлов хизматининг объекти бўла олмайди. Яъни воситачи-оператор сизга уйни рассрочкага олиб бера олмайди.
Аммо бу қурувчи ўзи қурган уйни харидорга бевосита бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сота олмайди, дегани эмас.
Чунки қарорнинг 3-банди а кичик бандида сотувчи томонидан истеъмолчига тўғридан-тўғри сотиш ҳолатлари муддатли тўлов хизмати тушунчасидан мустасно қилинган.
Демак, сиз аввалгидек қурувчининг ўзидан уй-жойни рассрочкага олишингиз мумкин. Қарор қурувчи ва харидор ўртасидаги бевосита савдони тақиқламайди.
Эндиликда операторлар махсус реестрга киритилади, Марказий банк назоратида ишлайди, уларнинг шартномалари, устама ва комиссияларига аниқ талаблар белгиланади.