Фуқаролар эндиликда банк реквизитларини киритмасдан, мобил телефон рақами орқали пул ўтказиш имкониятига эга бўлади.
Бунинг учун фойдаланувчининг мобил телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланади. Шундан сўнг бошқа шахсга пул юборишда унинг банк ҳисобварағи ёки пластик картаси реквизитлари шарт эмас – телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя.
Пул ўтказмалари:
➖ 24/7 режимида ва реал вақт режимида амалга оширилади;
➖ ўтказмани тасдиқлашдан олдин олувчининг Ф.И.О., банки ва воситачилик ҳақи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
➖ ахборот ва киберхавфсизлик ҳамда фирибгарликнинг олдини олиш бўйича талаблар асосида амалга оширилади.
➖ фойдаланувчи телефон рақамини ўз банк ҳисобварағига боғлашни исталган вақтда бекор қилиши мумкин.
➖ бир банк доирасида эса битта мобил телефон рақамини фақат битта банк ҳисобварағига боғлашга рухсат этилади.
Мазкур тартиб фуқаролар учун пул ўтказмаларини тез, содда ва қулай амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради.