Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Битирувчилар сифати индекси (BSI) натижалари асосида Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори даромад олаётган олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилди.
Тадқиқот доирасида 170 та олий таълим ташкилотини тамомлаган 249 432 нафар битирувчининг меҳнат бозоридаги натижалари ўрганилган.
2025 йил июль ойидан 2026 йил июнь ойигача бўлган даврда Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг ўртача расмий ойлик даромади 4,9 млн сўмни ташкил этган.
Таълим йўналишлари кесимида ўртача даромад:
Битирувчилари энг юқори ўртача даромадга эга бўлган таълим муассасалари:
Қайд этилишича, рейтингда фақат расмий қайд этилган даромадлар ҳисобга олинган. Индексни ҳисоблашда битирувчининг даромади у яшайдиган ҳудуддаги ўртача иш ҳақи билан таққосланган.
Агентлик директори Бахтиёр Юлдашевнинг таъкидлашича, Битирувчилар сифати индексини жорий этишдан асосий мақсад абитуриентларга ОТМ танлашда ишончли ва холис мезон тақдим этишдан иборат.
Унинг сўзларига кўра, энди абитуриентлар университет танлашда нафақат таълим жараёнига, балки унинг битирувчиларининг меҳнат бозоридаги реал натижаларига ҳам эътибор қаратиши мумкин.