Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тошкентдан Андижонга янги тезюрар поезд синов тариқасида қатнай бошлади

  • 02.09.2026
  • 91 марта ўқилди

Хитойда ишлаб чиқарилган поезд соатига 160 км тезликкача ҳаракатлана олади. Натижада Тошкент ва Андижон ўртасидаги йўл тахминан уч соатни ташкил этади.


Андижонга Хитойда ишлаб чиқарилган янги тезюрар поезд етиб келди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, айни пайтда поезд синов тариқасида қатнамоқда. У 415 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, соатига 160 км тезликкача ҳаракатлана олади.

Мунтазам қатнов йўлга қўйилгандан сўнг поезд Тошкент ва Андижон ўртасидаги масофани тахминан уч соатда босиб ўтиши кутилмоқда.

Ҳокимлик таъкидлашича, тезюрар поезд қатновининг йўлга қўйилиши ҳудудлар ўртасидаги ҳаракатчанликни ошириш ва аҳоли учун қулай сафар шароитларини яратишга хизмат қилади.

Chat