Ҳукумат қарорига (304-сон, 07.06.2022 й.) мувофиқ, Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш бўйича давлат хизматлари ДХМ ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
Малака сертификати талабгорларга 5 йил амал қилиш муддати билан берилади.
Малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаган шахслар 30 кундан кечиктирмасдан мажбурий аттестациядан ўтиши лозим.
Қуйидаги шахслар қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малакаси сертификатини олиш учун аттестациядан ўтишлари шарт:
Талабгорларнинг тегишли малака сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, мазкур миқдор 270 минг сўмни ташкил этади.
Регламент талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган ҳамда олий маълумотга эга жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.