Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 500-сон қарори билан олий таълим тизимида магистратура босқичида кадрлар тайёрлашнинг янги тартиби белгиланди.
Янги тизимга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан магистратура дастурлари мутахассислик хусусиятидан келиб чиқиб икки йўналишда ташкил этилади:
Таълим жараёни муайян магистратура мутахассислигининг ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ кундузги, кечки ёки масофавий шаклда ташкил қилиниши мумкин.
Амалий магистратурани битириш учун анъанавий диссертация ёзиш шарт эмас. Битирувчи мутахассислик хусусиятига қараб лойиҳа, стартап, конструкторлик иши, рационализаторлик ғояси, амалий-ижодий асар ёки бошқа амалий ишни тайёрлаб ҳимоя қилади.
Илмий-педагогик дастурда эса магистрант магистрлик диссертацияси тайёрлайди. Диссертация дастлабки ҳимояга қадар плагиатга текширилади ҳамда **“яширин эксперт тақризи”**дан ўтказилади.
Scopus ёки Web of Science маълумотлар базасида индексланадиган журналларда мақола эълон қилган магистрантларни белгиланган тартибда рағбатлантиришга рухсат берилади.
Шунингдек, иш берувчи ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб мақсадли магистрлар тайёрлаш имконияти ҳам назарда тутилган. Айрим ҳолларда магистрлик диссертациясини икки нафар талаба фанлараро ёндашув асосида ҳамкорликда тайёрлаши мумкин.
Муҳим: “магистратура энди 1 йил бўлади” деган талқин тўлиқ тўғри эмас. Бир йиллик муддат фақат ишлаб чиқариш (амалий) дастурлари учун камидаги муддат ҳисобланади. Илмий-педагогик магистратура эса камида 2 йил давом этади.
Янги тартиб Одил судлов академияси, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, Банк-молия академияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, шунингдек, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 500-сон қарори — магистратура босқичида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари.