Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тез тиббий ёрдам сифати кучайтирилади

  • 21.06.2022
  • 705 марта ўқилди

“Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–283-сон, 16.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинди. Бу орқали тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилади.

  • Тез тиббий ёрдам автотранспортларида ёқилғи-мойлаш сарфи электрон дастур орқали назорат қилинади.
  • Қарор билан Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва аҳолига янада яқинлаштиришга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида тез тиббий ёрдам автотранспортларига радиоалоқа воситалари ва GPS-трекерлар ўрнатилади ва бригадалар планшетлар билан таъминланади.

Тез тиббий ёрдам бўйича электрон тизим Тошкент шаҳри тажрибаси асосида 2023 йил 1 сентябргача республиканинг бошқа ҳудудларида тўлиқ жорий қилинади.

Марказнинг ҳудудий филиалларида ягона “Call-марказ”лар фаолияти йўлга қўйилади.

“Call-марказ”ларда чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади.

Тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофанинг яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.

Chat