Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинди

  • 30.06.2022
  • 574 марта ўқилди

“Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–162-сон, 28.06.2022 й.) қабул қилинди 

Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ва ушбу объектлар билан банд ерларга мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.

 2023 йил 1 мартгача:

  • ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида товарлар (хизматлар)га мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун молиявий жарима солинмайди;
  • хўжалик юритувчи субъектлар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш ҳамда ўз устав фондига оид операцияларни “Е-актив” тизимида акс эттириш ихтиёрий ҳисобланади.

2022 йил 1 июлдан: 

  • мажбурий равишда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси деб эътироф этиладиган тадбиркорларга ҚҚС бўйича гувоҳнома автоматик равишда берилади;
  • солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг ҚҚС бўйича гувоҳномасининг амал қилиши бу ҳақида солиқ органлари томонидан 5 иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилади.
Chat