Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди

  • 16.07.2022
  • 634 марта ўқилди

2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш муддатлари узайтирилди.

Унга кўра, абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 2022 йил 27 июлгача (27 июль куни ҳам) давом этади.

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига эса абитуриентлар 17 июлгача (17 июль куни ҳам) рўйхатга олинади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.
 
Рўйхатга олиш ДТМнинг расмий веб-сайти – my.dtm.uz ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали онлайн амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

Chat