“Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–338-сон, 29.07.2022 й.) қабул қилинди
Қарор билан туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди.
Концепция доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Термиз ва бошқа тарихий шаҳарларда буюк алломаларнинг илмий ва маданий мероси тўғрисида семинар, симпозиум, конференция, илмий-амалий анжуманлар ўтказилади.
- Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорлик орқали “Табаррук зиёрат” бренди яратилади.
2023 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба:
- май ойининг учинчи декадасида Марғилон шаҳрида “Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусида кўргазма ва илмий-конференция;
- июнь ойининг биринчи декадасида “Лаванда” фестивали;
- июль ойида талабалар ва ёшлар учун Халқаро “Turksoy” ташкилоти билан ҳамкорликда “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали;
- август ойининг учинчи ҳафтасида туркий давлатларнинг тадбиркорлари, ОАВ, журналист ва блогерлар учун “Табаррук зиёрат” халқаро медиатури ва унинг доирасида “B2B” форматида учрашувлар ташкил этилади.