Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қабул қилинади:
1. Ногирон шахслар оилаларига турли ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш;
2. Ногирон шахслар уй хўжалигини ривожлантириш орқали уларнинг ўзини - ўзи банд қилишга кўмаклашиш;
3. Меҳнатга лаёқатли ногирон шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш;
4. Ногиронлиги бўлган шахсларга, якка ёлғиз қарияларга, ўзгалар парваришига муҳтож бошқа шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш;
5. Кўзи ожизлар, кар-соқовлар ва бошқа турдаги ногиронилиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ва маънавий-маърифий эҳтиёжларни таъминлашга кўмаклашиш;
6. Кўзи ожиз, кар-соқов ва бошқа турдаги эҳтиёжманд ногирон шахсларнинг турмуш сифати даражасини юксалтиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
7. Ногирон шахсларни зарур дори-дармонлар, тиббий анжомлар ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминлашга кўмаклашиш;
8. Ногирон ёшлар орасида “беш ташаббус” тамойилларини кенг жорий этиш, уларни ижтимоий-маънавий юксалтириш;
9. Ногирон шахсларни давлат органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бориш механизмларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
10. Ногиронлиги бўлган ёшларни ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитишда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
11. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни кенгайтириш;
12. Ижтимоий шериклик асосида ногиронлиги бўлган шахслар учун хорижий тил, компьютер саводхонлиги ва компьютерда дастурлаш асослари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори - 100 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 29 июлдан 31 августгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.