“Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–348-сон, 09.08.2022 й.) қабул қилинди.
2024 йил 1 январгача қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) амалиёти йўлга қўйилади.
2023 йил 1 январдан:
“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони учун мукофот БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача (1,5 млндан 4,5 млн сўмгача) оширилади;
1) шунингдек, мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
2) доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;
3) донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.