Ҳукумат қарори (443-сон, 10.08.2022 й.) билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низомга мувофиқ “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқаролар тақдирланади.
Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси томонидан тантанали тарзда топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.