Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади

  • 15.08.2022
  • 501 марта ўқилди

Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (440-сон, 10.08.2022 й.) қабул қилинди 

  • Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинади.
  • Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш Жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.

Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

  • 1-ўринга – БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм);
  • 2-ўринга – БҲМнинг 250 баравари (75 млн сўм);
  • 3-ўринга – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм).

Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.


Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришгга устуворлик берилади.

Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.

Chat