“Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–190-сон, 16.08.2022 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Саудия Арабистони фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига киришда 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади.
Бунда улар ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилиши керак.
Фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати билан ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.