Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди

  • 22.08.2022
  • 446 марта ўқилди

Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–356-сон, 19.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар учун “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони таъсис этилди.

  • "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китоби чоп этиб борилади.
  • Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳокимиятлар билан кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифларни ҳар йили 10 июлга қадар Савдо-саноат палатасига тақдим этади.

Номзодларни кўриб чиқиш учун Палата раиси томонидан 7 кишидан иборат комиссия тузилади.

Номзодларни кўриб чиқиш натижалари ҳар йили 25 июлга қадар Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади.

Номзодларнинг рўйхати тақдимнома билан ҳар йили 1 августга қадар Президент ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга киритилади.

Кўкрак нишони ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Президент ёки унинг номидан Сенат Раиси, Қонунчилик палатасининг Спикери, Президент Администрацияси раҳбари, Бош вазир, вазирлик, идора раҳбарлари, ҳокимлар томонидан тантанали топширилади.

Chat