Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Иккиламчи бозор учун ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун кам фоизли кредитлар берилади

  • 28.09.2022
  • 2696 марта ўқилди

Президентимизнинг жорий йилнинг 22 сентябрида «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга асосан Давлат бюджетидан ажратиладиган 300 миллиард сўмгача бюджет ссуда маблағлари қайтариб бериш шарти билан «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖга ажратилди. Компания ўз навбатида тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун йўналтиради. Кейинчалик мазкур маблағлар ипотека кредит тўловларидан тушган маблағ ҳисобидан бюджетга тикланади.

Шунингдек, «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖга аҳолига ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш вазифаси юклатилган.

Мазкур компанияни бирламчи ва иккиламчи бозорда қуриб битказилган уй-жойларни аҳолига ипотека кредити асосида сотганидан кейин уларнинг кредит портфелини компания томонидан қайта молиялаштириш учун йўналтиради. Яъни бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш мақсадида кам фоизли кредитлар берилади

Шуни ҳам айтиш жоиз, маблағнинг фоиз ставкаси, бу тижорат банкларининг ички ипотека кредит сиёсатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ҳозирги кунда бу 17,5-18,5 фоизни ташкил этмоқда.

Компаниянинг қайта молиялаштириш йўналиши бирламчи ёки иккиламчи бозордан уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш сотиб олишга қаратилган. Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга кирган.

Chat