Ҳукумат қарори (529-сон, 27.09.2022 й.) билан “Яшил боғлар” низоми тасдиқланди
Низомга кўра, қуйидагилар “Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича ҳокимликларга ташаббус билан чиқиш ҳуқуқига эга:
“Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича киритилган таклифлар ҳокимликлар томонидан 15 иш кун ичида кўриб чиқилади.
Маъқулланган таклифлар асосида “Яшил боғлар”ни барпо этиш ва лойиҳалаш бўйича ҳар йили 10 февралгача “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилади.
Таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар ҳили 15 майгача тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритилади.
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, “Яшил боғлар”ни барпо этиш учун “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан келгуси йилнинг 20 январига қадар шартномалар тузилади.
“Яшил боғлар”га кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида амалга оширилади.