Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмаси мақбуллаштирилади

  • 05.04.2021
  • 1539 марта ўқилди

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5053-сон, 03.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан давлат органлари ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади.

  • Жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмаларида жами 5288 та штат қисқарилади.
  • Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига берилди.

2021 йил 1 сентябргача ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги натижаларини баҳолаш учун махсус дастур ишлаб чиқилиб давлат органларида босқичма-босқич жорий этилади.
 

Chat