Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Нодавлат профессионал таълим лицензиясини олиш талаблари соддалаштирилди

  • 25.10.2022
  • 366 марта ўқилди

Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилиши ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (612-сон, 19.10.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

  • нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддати 5 йилдан 10 йилгача узайтирилди;
  • нодавлат таълим ташкилотларининг профессионал таълим хизматларини кўрсатиш учун банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 2 бараварга (50 минг доллардан 25 минг долларга) қисқартириш орқали лицензия талаблари ва шартлари соддалаштирилди.
Chat