Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитацияланади

  • 25.11.2022
  • 535 марта ўқилди

Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–430-сон, 24.11.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

  • тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;
  • хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда электрон рақамли имзо олиш талаби бекор қилинади;
  • тадбиркорларнинг юқори ликвидли ва монопол бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилади;
  • тадбиркорларга, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тузилган шартномалар бўйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;
  • маҳсулотларни “форвард” битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан ҳам қўлланилади.

2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 январгача қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

  • монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;
  • монопол бўлмаган ва устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:
  1. металл лист прокати ва цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
  2. пахтадан олинган чигит, пахта мойи (экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.
Chat