Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконияти яратилади

  • 26.11.2022
  • 481 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (672–сон, 24.11.2022 й.) билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган  маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.

Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади: 

  • таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш; 
  • шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.

Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Chat