Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

  • 30.11.2022
  • 418 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (679–сон, 29.11.2022 й.) билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, корпоратив бошқарувчи малака аттестати Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади. 

Талабгор қуйидаги асосий малака талабларига мос келиши керак: 

  • Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг “Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари” бўйича ўқув курсини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатига эга бўлиши; 
  • Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг “Бизнесни бошқариш”, “Капитал бозори ва биржа иши” ва “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (“Бизнес инновациялар ва тадбиркорлик”) магистратура мутахассисликлари бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва Бизнес мактабларида таҳсил олган ва илмий даражаларга эга бўлган ҳамда корпоратив бошқарув фани бўйича энг юқори баҳо ёки балл олган бўлиши керак.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади (my.gov.uz орқали мурожаат қилинганда йиғим миқдори 270 минг сўмни ташкил этади).

Малака аттестатининг амал килиш муддати 5 йилни ташкил этади ҳамда узайтирилмайди.
 

Chat