Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади

  • 13.12.2022
  • 461 марта ўқилди

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–440-сон, 12.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

  • 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилади.
  • 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелгача Президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан тадбиркорларни уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилди.

Текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритилади.

Chat