Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Суд экспертлари фаолияти баҳолаб борилади

  • 16.12.2022
  • 408 марта ўқилди

Суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (705-сон, 13.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

Мазкур низом қуйидагиларни белгилайди:

  • суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолаш ва баҳолаш мезонлари;
  • рейтинг натижалари бўйича суд экспертларини рағбатлантириш, рағбатлантиришни камайтириш ёки бекор қилиш ёки интизомий жазо қўллаш;
  • рейтинг кўрсаткичлари юқори суд экспертларининг ишини оммалаштириш.

Шунингдек қарор билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятига оид низом ҳам тасдиқланди.

Давлат суд-экспертиза муассасаларига уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидан 50 фоизгача қисмини ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантирш учун сарфлашга рухсат берилади.

Chat