Ҳукумат қарори (717-сон, 21.12.2022 й.) билан Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низом билан қуйидагилар белгиланди:
Бунда яратилган янги иш ўринларининг ҳисоби Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури орқали юритилади.
Юридик шахсларда меҳнат шартномаси асосида (қурилиш корхоналарида қонунчиликка асосан шартнома тузмасдан) ёлланган ходимнинг иш жойи иш ўрни ҳисобланади.
Фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар, туризм, ипак қуртини кўпайтириш ва қурилиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади.
Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан 0,1 гектардан 1 гектаргача ижара ҳуқуқи асосида фуқароларга ер майдонлари ажратилганда, улар деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтганда иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.
Яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан сўнг 5 кунда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.