Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Таэквондо академиясининг асосий вазифалари белгиланди

  • 11.01.2023
  • 366 марта ўқилди

Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (9-сон, 10.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан таэквондо академиясининг асосий вазифалари белгиланди.

Таэквондо (WT) бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш, тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мамлакатларнинг етакчи муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш шулар жумласидандир.

2023 йил 1 февралгача ҳудудларда ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш учун фойдаланилмаётган бўш бинолар таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига вақтинчалик фойдаланиш учун бепул ажратилади ва улар фаолияти йўлга қўйилади.

Қарорга кўра, Таэквондо академиясига фуқаролар ва чет эл фуқаролари касбий маҳорати ва малакасини ошириш учун тўлов-контракт асосида қабул қилинади. 

Маълумот учун: Президентнинг 2022 йил 29 июлдаги қарорига мувофиқ Таэквондо (WT) ассоциацияси тизимида Таэквондо академиясини ҳамда 2023-2024 йилларда ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказларини ташкил этиш белгиланган.

Chat