Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим суд ишларини юритиш маъмурий органларга ўтказилади

  • 19.01.2023
  • 651 марта ўқилди

"Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–12-сон, 16.01.2023 й.) қабул қилинди

Ихтисослашган прокурорлар корпуси фаолиятида 2023 йил 1 сентябргачаСудларда прокурор иштироки” ахборот тизими синов тарзида ишга туширилади ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этилади.

Фармонга кўра, қуйидагилар жорий этилади:

  • айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишларни кўриш ваколати маъмурий органларга ўтказилади;
  • айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартиби белгиланади.

Айрим йўналишларда прокурор назорати қисқартирилади, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликлари мақбуллаштирилади ҳамда унинг ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сони кўпайтирилади.

Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари суд биноларида ўтиради.

Chat