Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан божхона ишларида ҳамкорлик қилинади

  • 24.01.2023
  • 388 марта ўқилди

Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–16-сон, 23.01.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган.

Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Chat