Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли автобус олиб келинади

  • 20.02.2023
  • 472 марта ўқилди

Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–59-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра:

  • шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилади;
  • ташувчилар билан ҳисоб-китоблар “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонлари асосида амалга оширилади;
  • йўлкира ҳақини кунлик йиғиш режа-топшириғини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
  • ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш, йўлкира ҳақи тўланишини ва кўрсатилган хизматлар сифатини назорат қилиш учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизими ташкил этилади.

Шаҳарларда автобус йўналишларининг янги тармоғи жорий этилиши, автоматлаштирилган тўлов тизими ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг босқичма-босқич:

  • 2023 йил 1 мартгача – Тошкент шаҳрида;
  • 2023 йил 1 августгача – Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида;
  • 2024 йил 1 июнгача – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида йўлга қўйилади. 

Йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизими босқичма-босқич:

2023 йил 15  апрелдан  – Тошкент шаҳрида;
2024 йил 1 январдан  – Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида;
2024 йил 1 июндан – Нукус шаҳри ва бошқа вилоятлар марказларида ишга туширилади. 

Маълумот учун: 

  • Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар;
  • Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспорти учун жами 1000 та табиий газда ишлайдиган автобусларни харид қилиш бўйича келишувларга эришилган.
Chat