Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ҳукумат қарори (73-сон 21.02.2023 й.) билан Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

  • 23.02.2023
  • 732 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (73-сон 21.02.2023 й.) билан Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди

Мазкур низом давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот)лар томонидан суд экспертизаси тадқиқотлари ўтказилиши тартиби ва шартларини белгилайди.

Низомга кўра, қуйидаги ҳолатларда суд экспертига иш материаллари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш тақиқланади:

  • иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан қариндош бўлганда;
  • иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбарлари, таркибий бўлинма бошлиқлари ва уларнинг яқин қариндошлари бўлганда, бундан тадқиқотлар ўтказувчи ягона ташкилот бўлган ҳолатлар мустасно;
  • иш материаллари бўйича манфаатдор томонлардан бири нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг мулкдори, муассиси, кузатув кенгаши, ижро органи аъзоси, кредитори, суғурталовчиси ҳамда уларнинг яқин қариндошлари бўлганда;
  • устав фонди (устав капитали)да нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг ёки суд экспертининг улуши бўлган юридик шахснинг хулосадан манфаатдорлиги бўлганда;
  • тирик шахсга нисбатан суд экспертизасини ўтказишда мазкур шахсга унинг тайинланишидан олдин тиббий ёрдам кўрсатилганда. Мазкур чеклов суд-тиббий ёки суд психиатрик экспертизалар шахсни бевосита кўрикдан ўтказмасдан амалга оширилган ҳолларда ҳам амал қилади;
  • суд экспертининг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда.

Экспертизани тайинлашга ваколатли орган (шахс)нинг қарори (ажрими) асосида тадқиқотларни ўтказиш муддатлари суд экспертизаларининг ҳажми ва мураккаблигига, шунингдек, суд экспертининг иш ҳажмига кўра 30 кун доирасида белгиланади. 

Chat