Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

  • 28.02.2023
  • 875 марта ўқилди

1) Янги йуналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади:

Ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида қуйидаги янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади:

  • Самарқанд — Нукус;
  • Самарқанд — Мўйноқ;
  • Самарқанд — Термиз;
  • Бухоро — Термиз;
  • Наманган — Термиз;
  • Наманган — Нукус.

2) Миллий спорт турлари бўйича умумреспубдика спорт мусобоқалари ўтказилади:

Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинади:

  • босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари;
  • босқичда — вилоят мусобақалари;
  • босқичда — республика (финал) мусобақалари

3) Унитар корхона шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади:

Қонунчиликка кўра, унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида юридик шахс ташкил этишга йўл қўйилмайди.

4) Солиқ тўловчилар сайёр солиқ текширувлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиши мумкин:

Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.

5) Юридик шахсларга my.gov.uz орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади:

Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади. 

6) Қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади:

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади

7) Айрим давлат харидлари бўйича буюртмаларининг тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилиши тўхтатилади:

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси БҲМнинг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди.

8) Тадбиркорлик солиқ қарзини фоизларсиз бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин:

Тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 2023 йил 1 мартдан 1 июлгача фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади. 

9) Электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлар электрон расмийлаштирилади:

Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар мониторинг қилинади.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади

Chat