Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Айрим хизматлар учун воситачилик ҳақи тўловчилардан ундирилмайди

  • 10.03.2023
  • 469 марта ўқилди

Аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–88-сон, 09.03.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар (қуйидаги жадвалда келтирилган) бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади. 

2023 йил 1 майгача Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади. 

“HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграцияси босқичма-босқич, жумладан:

  • 2023 йил майгача банкоматлар
  • 2023 йил якунигача тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишлари якунланади.

2023 йил 1 сентябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими Марказий банкнинг “Тезкор тўловлар” тизимига интеграция қилинади. 

Тўловлар тури

Chat